Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида туман ҳокимининг қабули ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Навбатдаги қабулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва шу каби бошқа масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Жараёнларда билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқ ва муддатлар белгиланди. Шунингдек, баъзи масалалар шу жойнинг ўзида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди ва фуқароларга тушунтиришлар берилди.