Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 18:53:37 518 Chop etish

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 ---------------------------------------------------------------------------

«......»   ...........................    2020  йил                                  № ..........                                                 Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа тумани Олажа қишлоғи Ойдин ҳаёт маҳалласи ҳудудидан фуқаро Абдуллаева Саломат Каримбоевнaга «Тикувчилик ательеси» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Хонқа тумани Олажа қишлоғи Ойдин ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуллаева Саломат Каримбоевнaнинг туман ҳокими номига Олажа қишлоғи ҳудудидан тикувчилик ательеси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган аризасини, вилоят ҳокимининг 2016 йил 1 октябрдаги Хонқа тумани Олажа қишлоғи Ойдин ҳаёт маҳалласидан фуқаро Абдуллаева Саломат Каримбоевнaга «Тикувчилик ательеси» қурилиши учун ер майдони танлаш тўғрисида»ги 413қ-сонли қарорини, «Хоразм лойиха қурилиш» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 10-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг    6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хонқа тумани Олажа қишлоғи Ойдин ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуллаева Саломат Каримбоевнaга Хонқа тумани Олажа қишлоғи Ойдин ҳаёт маҳалласи худудидан «Тикувчилик ательеси» қурилиши учун қишлоқ ер харитасининг 260к контуридаги балл бонитети 40 балли 0,04 гектар экин ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдонидан уч (3) йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман хокимининг ушбу ер ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади.

- маскур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари” марказидан рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Фуқаро Абдуллаева Саломат Каримбоевнaга:

                - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарорининг 2-иловасига асосан ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Тикувчилик ательеси” қурилиши учун танланган 0,04 гектар ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 573 600 (беш юз етмиш уч минг олти юз) сўм пул маблағи вилоят ер ресруслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш вазифаси юклатилсин;

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун ажратилган ер майдонинг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш  вазифаси топширилсин.

  1. 4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  2. 5. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  3. 6. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. 7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                 Туман ҳокими                                                                                                О.Ғ.Жуманазаров