+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
фуқаро OLLABERGANOVA FERUZA MAXSUDBOY QIZIга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 542
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2019 йил                           № ………                                                  Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Ватанпарвар маҳалласи Андалип кўчасидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро OLLABERGANOVA FERUZA MAXSUDBOY QIZIга «Ёшлар меҳнат гузари» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Хонқа шаҳарчаси “Ўлмас мерос” кўчаси 65-уйда яшовчи  фуқаро OLLABERGANOVA FERUZA MAXSUDBOY QIZIнинг туман ҳокими номига “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида Хонқа шаҳарчаси Андалип кўчасидан ёшлар меҳнат гузари қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 27 майдаги А-4-940-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2019 йил 30 майдаги 3112-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг 2019 йил 27 майдаги 163-сонли хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро OLLABERGANOVA FERUZA MAXSUDBOY QIZIга Хонқа шаҳарчаси Ватанпарвар маҳалласи Андалип кўчасидаги туман заҳира ерлари фонди ҳисобидаги ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун
    100,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро OLLABERGANOVA FERUZA MAXSUDBOY QIZIга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.