Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 18:40:41 570 Chop etish
 
   

 

       
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 
 

 

 

---------------------------------------------------------------------------------------

 “01” август 2019 йил                        № 3422 к                                              Хонқа шаҳарчаси

                                                                                                              

Навхос қишлоғи Знахос маҳалласидан фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIга “Туяқушчилик фермахонаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани Томадургадик қишлоғи Дургадик маҳалласида яшовчи фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIнинг туман ҳокими номига туяқушчилик фермахонаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 13 июндаги
Қ-4-1018-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 17 июлдаги 3233-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг 2019 йил 18 майдаги
390-сонли йиғилиш баёнини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

  1. Хонқа тумани Томадургадик қишлоғи Дургадик маҳалласида яшовчи фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIга Навхос қишлоғи Знахос маҳалласидан туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Навхос қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 151-қисм контуридаги
    33 балл банитетли экин ер майдонидан “Туяқушчилик фермахонаси” қурилишига
    0,50 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  2. фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 33 балл бонитетли экин еридан “Туяқушчилик фермахонаси” қурилиши учун ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 30 407 000 (ўттиз миллион тўрт юз етти минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

- Ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Отабаев) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  2. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  3. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                            О.Ғ.Жуманазаров