Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2023-09-29 07:42:00 211 Chop etish

 

 

Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, улар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, халқимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Кўриб турганимиздек сўнгги йилларда барча даражадаги раҳбарлар билан фуқаролар ҳеч бир тўсиқларсиз мулоқотга киришмоқда.

Туман Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 1-ярмида жисмоний ва юридик шахслардан жами 359 та (388 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 86% қаноатлантирилган (ижобий ҳал этилган мурожаатлар 46 %ни ташкил этади).

 

 

И

ш жараёнида асосий иккита мезонга  муддат ва сифатга қатъий эътибор қаратилган ҳолда мурожаатлар қисқа муддатларда ҳолисона кўриб чиқилиб ҳал этилишини  таъминлаш шартлиги қатъий белгиланмоқда.

Уйма-уй юриш, сайёр қабуллар асносида Халқ қабулхонасининг бевосита аралашуви бир қатор муаммоларнинг ечилишига енгиллик келтирмоқда. Хусусан, “Эҳтиром” маҳалласида жойлашган, 1963 йилда қурилган 27-сонли боғча Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига кўтарилиб, янгидан барпо этилди.

“Маданият” маҳалласи аҳолисининг Навоий-Урганч йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди. Маҳалланинг таъмирталаб йўллари тузатилди. Ичимлик суви муаммоси ҳал этилди.

Белгиланган жадваллар асосида туман сектор  раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари мунтазам назоратга олиниб, ҳисоботлари тингланиб борилди.

“Шодлик”, “Олажа”, “Ширин” маҳаллаларида ичимлик сув ҳам электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида янги трансформатор ўрнатиб берилди. Жойлардаги авария ҳолатида бўлган симёғочлар ва электр симлари алмаштирилди.

Ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни ўрганиш жараёнида аниқланган таълим муассасаларидаги қайта реконструкция қилиш, спорт зали қуриш сингари муаммолар давлат дастурларига киритилиши таъминланди ва ҳаракатлар амалга оширилмоқда.  

Халқ қабулхонаси томонидан асосий эътибор ҳаммани эшитиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини тўғри йўлга қўйиш, ҳар бир фуқаронинг мурожаатини кўриб халқнинг розилигини таъминлашга қаратилмоқда.

Оғир турмуш шароитига тушиб қолган аёллар ва оналар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, уларга яқиндан кўмак бериш чоралари кўрилди ва яна давом этмоқда.

Халқ қабулхонасининг аралашуви билан 2 нафар фарзандли аёл яшаши учун барча қулайликларга эга “Дўстлик” маҳалласи "Камолотчи"лар кўчасида қад ростлаган ижтимоий уй билан таъминланди. Бундан ташқари ушбу оила қабулхона ҳомийлигига олинди. Ажрашган оилалар рўйхатидан чиқарилиб оиласини тиклашга ҳам ёрдам берилди.

Ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг даволаниши, махсус аравачалар билан таъминланиши юзасидан ҳам қатор ишлар қилинди.

Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларни кўриб чиқилишида қонунбузилишига йўл қўйган идора-ташкилотларнинг мансабдор шахслари номига тақдимнома, таклифлар ва Халқ депутатлари туман Кенгашига ахборотлар киритиб бориш тизими йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 1-ярмида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 11 та тақдимнома, 16 та кўрсатма, 6 та таклифлар ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашига 8 та ахборотлар киритилиши натижасида 21 нафар масъул ходимларга нисбатан огоҳлантириш, 12 нафарига интизомий жазо “ҳайфсан” эълон қилинди, 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафарига нисбатан иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Ютуқларимиз ўз йўлига, камчиликларимиз ундан кам эмас. Атрофимиздаги одамларнинг ҳар бирининг ўзига яраша турмуш-тарзи, феъли, дунёқараши ва ақл-идроки бор. Лекин, унутмаслигимиз лозимки улар биз учун шу жамиятнинг бир бўлакчаси. Тинглаш, муроса қилиш, муросага келтириш, тушунтириш, хатосини кўрсатиш, зарур бўлса шаротини тўғрилаш бурчимиз. Зеро, давлат бизни бу вазифаларга беҳудага муносиб кўргани йўқ. Муҳими халқнинг розилиги ва ишончи.

              Замира МАТКАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хонқа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.