Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ҳоким ёш тадбиркор билан учрашди.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов Қуёнчилик билан шуғулланаётган ёш тадбиркор Абдуллаев Имомаддин билан учрашиб, қуёнчилик комплекси фаолияти билан яқиндан танишди
Маълумот учун “Илҳомбой Имомаддин” оилавий корхонаси томонидан ташкил қилинган ушбу комплекс 0.5 гектар майдонда 800 миллион кредит асосида қурилган, 400 га яқин “Ҳикол зотли“қуёнлар келтирилиб боқилмоқда.
Суҳбат давомида ёш тадбиркор озуқа етиштиришда кўп қийинчиликлар бўлаётганлиги, экин майдонига эҳтиёж катта эканлигини билдирди.
Агар яхши озуқа таъминоти етарли даражада яратилса йил якунига қадар қуёнлар сони 1500 тага етиши мумкин экан.
масаланинг яна бир томонига қарайдиган бўлсак, мазкур лойиҳа ташкил қилинганига 2 йилдан зиёд вақт бўлишига қарамасдан тадбиркор фаолияти шу кунгача эътиборсиз қолиб келган
Туман ҳокими ёш тадбиркор билан суҳбатлашаркан мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди ва муаммо жойида ҳал қилинди.
Таъкидлаш жоизки туманимизнинг иқтисодий даражасини кўтаришга ва шу эл манфаатлари учун хизмат қиладиган ҳар бир янги лойиҳа билан туман ҳокими шахсан танишиб тадбиркорларни қўллаб –қувватлаб келмоқда.