Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-04 21:25:54 616 Chop etish

Ўтган қисқа вақт давомида оромгоҳда бир қатор ишлар амалга оширилди.


Хусусан, оромгоҳ маъмурий биноси, ошхона, дам олиш хоналари фасад қисми қайта бўялди.  Шунингдек,  дам олиш хоналари, ҳожатхоналар қайта жиҳозланди ва тунги ёритгич чироқлари таъмирланди. 


Оромгоҳ ҳудуди, ўйингоҳлар, югуриш майдончалари тўлиқ ободонлаштирилди. Футбол, волейбол, ва баскетболл майдонларига зарур анжомлар ва тўр(сетка)лар ўрнатилиб,  шахмат-шашка, кутубхона ва  мусиқа  синфлари ҳам ташкил қилинди.  


Қисқаси, “Соғлом авлод” оромгоҳида  талаблар доирасида тайёргарлик ишлари тўлиқ якунланиб, қабул жараёни бошлаб юборилди.