Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ёз мавсуми бошланиши билан ўқув масканларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши одат тусига кириб қолган.
Туманимиз раҳбари бугун 1 сектор ҳудудидаги мактаблар ва улардаги таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида мактабларнинг ташқи ҳолати, синфхоналардаги шароитлар, ҳожатхона, қўл ювиш хоналаридаги санитария гигиеник талаблар ва таъмирлаш ишларининг сифат даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
19, 32- сонли мактабларда таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилаётган бўлса, 10-сонли мактабдаги бу жараённи қониқарли деб бўлмайди.
Туман ҳокими мактаб маъмуриятига бу борадаги ишларга масъулият билан ёндашиб, мавжуд камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф қилиш юзасидан қатъий топшириқлар берди