Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
“Ҳуқуқий ёрдамчи” сифатида бириктирилган прокуратура ходимлари мактаблар ва МТТлар фаолияти билан танишишдилар.
Вилоят прокурорининг вояга етмаганларга оид қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича катта ёрдамчиси Н.Атаниязова ва туман прокурори Д.Курбановлар раҳбарлигида Хонқа туманидаги мактабгача таълим ташкилоти ва умумтаълим мактабларида ўқув-семинар (брифинг) ташкил этилди.
Унда “Ҳуқуқий ёрдамчи” сифатида бириктирилган вилоят ва туман прокуратураси прокурор-тергов ходимлари, туман Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлими мудирлари, мактаб директорлари МТТдиректорлари иштирок қилдилар.
Брифингда иштирокчиларга вилоят прокурорининг 20.11.2020 йилдаги 24-Ф-сонли Фармойиши мазмун-моҳияти, Фармойиш қабул қилинишининг асосий мақсад ва вазифалари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида муаммо ва таклифларни аниқлаш ва уларни бартараф қилишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши услублари тушунтириб ўтилди
Брифинг якунида “Ҳуқуқий ёрдамчи” сифатида бириктирилган вилоят прокуратураси органлари ходимлари ўзларига бириктирилган мактаблар ва МТТларда бўлишиб, улар фаолияти билан яқиндан танишишдилар.