Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-30 08:51:00 631 Chop etish

Қариб бир йил муқаддам туманда “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида”  Ханқа туман деҳқон бозорлари қошида чорва ва парранда гўшти етиштиришга мўлжалланган чорва Комплекси қурилиш ишлари бошланган эди  

Туман ҳокими М. Давлатов  Амударё қишлоғи ҳудудида якунланмай қолган ушбу йирик лойиҳанинг хозирги ҳолати билан танишди.

Катта режалар асосида бошланган ушбу комплекс қурилиши чала ташлаб қўйилган ва қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Сектор рахбарлари ва мутасаддилар билан биргаликда мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, қатор вазифалар белгилаб олинди.


Туман ҳокими ушбу лойиҳани режадагидек амалга ошириш бўйича  таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан соҳа вакилларига қатъий топшириқлар берди.