Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Барчангизни бугунги қувончли айём, қутлуғ шодиёна билан Сиз азизларни, Сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳолисини, жонажон Ватанимиз истиқлолининг шонли Мустақиллигини 31 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. (!)
Ўтган қисқа даврда кўпни кўрган халқимиз ўзининг мустаҳкам иродаси ва матонати, беқиёс салоҳиятини намоён этиб, тарихан қисқа фурсат ичида улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Айниқса, сўнгги 6 йил мобайнида, Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимиз дунёда ўз ўрнини эгаллаши учун бир қанча ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бутун дунё ҳамжамияти ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда. (!)
Айни кунларда бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтиш жоизки, мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовли кунларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, барча қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқда. (!)
Шу боис энг аввало тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсизликни камайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:
2022 йил мобайнида инвестиция дастурига асосан, умумий қиймати 558,0 млрд.сўм миқдорида инвестиция киритилиши ҳисобига 81 та лойиҳалар амалга оширилиб,
1 минг 269 та доимий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга келиб жами қиймати 62,0 млрд.сўм миқдоридаги 54 та лойиҳалар ишга туширилиб, 223 та янги иш ўринлари яратилди. Мисол учун:
“Oassis Dream” МЧЖ томонидан 47,0 млрд.сўм қийматидаги йилига 18 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб 38 та янги иш ўринлари;
“Хонқа Чорва Насл Кластер” МЧЖ томонидан
25,0 млрд.сўм эвазига йирик чорвачилик комплекси ташкил қилиниб 46 нафар доимий иш ўринлари яратилди.
Шу билан бирга, жорий йил якунига қадар “Хонқа табиий маҳсулот” МЧЖ томонидан донни қайта ишлаш яъни ун заводини ишга тушириш орқали 20 нафар;
“Хоразм тех” МЧЖ томонидан “Чигитни қайта ишлаш, ёғ ишлаб чиқариш”;
“Газлама мато” ишлаб чиқариш лойиҳаси ва “тикувчилик фабрикаси”ни ишга туширилиши орқали умумий ҳисобда 185,0 млрд.сўм қийматдаги инвестициялар ўзлаштирилади ва 825 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, туманидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан 10 гектар майдонда “Кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил қилинади. Бу орқали қўшимча яна
680 та иш ўринлари яратилади.
Муҳтарам Президентимизнинг Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорига асосан, Хонқа туманига 57,0 млрд.сўм маблағ ажратилган.
Бугунги кунга қадар ўз тадбиркорлигини амалга ошириш истагида бўлган 1 минг 350 нафар туман аҳолисига
30,0 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 1 минг 527 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Йил якунига қадар 1 минг 255 нафар фуқароларга
27,0 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши ҳисобига яна 1 минг 342 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 985 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб,
1 минг 48 нафар иш ўринлари яратилди.
Аҳолига реал даромад келтирадиган соҳа бу қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Президентимиз қарори билан жорий йилнинг март ойида 511 гектар пахта ва ғалла экин ер майдонлари қисқартирилиб, 2 минг 557 нафар деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ишсиз аҳолига 10 йил муддатга ушбу ер майдонлари ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилди.
Йил якунига қадар яна 216 гектар экин ер майдонлари
1 минг 80 нафар ишсиз аҳолига ажратиб бериш кўзда тутилган.
Ҳаммамизга маълум, халқимизнинг ҳаёт даражаси
ва сифатини яхшилаш – ёшлар, хотин-кизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган.
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан ижтимоий муаммоларни “Темир дафтар”, “Аёллар”, “Ёшлар”, “Меҳр” дафтарлари орқали ҳал этишнинг ўзига хос тизими яратиб берилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож туман аҳолисига ушбу дафтарлар жамғармалари орқали кўмак бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Темир дафтар”га киритилган 1 минг 250 та эҳтиёжманд оилаларга қарийиб 3,0 млрд.сўм;
“Аёллар дафтари”га киритилган 3 минг 507 нафар хотин-қизлардан 3 минг 213 нафарига 3 млрд 500 млн.сўм;
“Ёшлар дафтари”га киритилган 874 нафар ёшларнинг 548 нафарига 1 млрд 200 млн.сўм ёки
5 минг 11 нафар дафтарларга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига жами
7 млрд 700 млн.сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди. (!)
Ҳурматли қутлуғ айём иштирокчилари!
Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Республиканинг барча ҳудудларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бизнинг туманимизда ҳам жадал суръатлар билан давом этмоқда.
Туманда 2021 йил 1 январь ҳолатига 205 км магистрал автомобил йўлларнинг 175 км қисми таъмирталаб аҳволда эди.
Ўтган бир ярим йил давомида ушбу йўлларнинг 7,5 км қисми 3 млрд 700 млн.сўм маблағлар ҳисобига таьмирланди.
Шунингдек, 606 км узунликдаги ички хўжалик йўлларини 491 км таъмирталаб қисмининг 94,5 клометри таъмирланди.
Бундан ташқари, кўп йиллардан буён кўп қаватли уйларда истиқомат қилиб келаётган туман аҳолисининг асосий муаммоларидан бирига айланган канализация тизимини 47,0 млрд.сўм маблағ эвазига қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Туман марказидаги ушбу канализация тизими ишга туширилиши орқали 28 минг та аҳоли хонадонлари, 50 дан ортиқ корхона ташкилот ҳамда тадбиркорлик субъектлари марказлашган канализация тизимига уланиб, 50 йил давомида хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий йилни ўзида 46,0 км узунликдаги электр линияларини ва 36 дона трансформаторларни таъмирлаш ҳамда алмаштириш эвазига электр таъминоти сифати яхшиланади.
Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон тарихида биринчи марта фуқаролар бюджет маблағларини тасарруф этишда бевосита иштирок этадиган бўлишди.
Яъни, туман аҳолиси ўз маҳалласида уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларига “ташаббусли бюджет” дастурида қатнашиб овоз бериш орқали маблағларни йўналтириш имконияти яратилди.
Биргина жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида жамоатчилик фикри асосида шаклланган “ташаббусли бюджет” тадбирлари орқали 7 млрд 600 млн.сўм маблағ эвазига 12 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди.
Туманимиз аҳолисини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган долзарб масалалардан яна биттаси – турар жойга бўлган талабнинг юқори даражада сақланиб келганлигидир.
Бу масала ҳам Президентимиз томонидан ижобий ҳал қилиб берилди. Жумладан, туман марказига туташ ҳудуддан “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил қилиниб
10 га экин ер майдони аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун ажратиб берилди. (!)
Ушбу “Янги Ўзбекистон” массивида 5 йил давомида
1 минг 80 та хонадондан иборат 52 та кўп-қаватли уйлар қуриб фойдаланишга топширилади.
Шу билан бирга ушбу массивда 340 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 990 ўқув ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби қурилади.
Шундан жорий йил якунига қадар 9 та 5 қаватли
268 та хонадонлар ўз эгаларига топширилади.
Бу йил туманимизда спорт соҳасида эришилган ютуқлар таҳсинга сазоворлигига алоҳида тўхталиб ўтсам, жумладан
5 босқичли олимпиада мусобоқаларида вилоят боскичида
6 та спорт туридан жами 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этишиб совринли ўринларни қўлга киритди.
Спортчи ёшларимиз Жанубий Кореянинг Чунчун шаҳрида ўтказилган спорт мусобақаларининг таэквандо тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Хонқалик Шуҳрат Салаев 80 кг вазн тоифасида олтин медални, парарефлинг бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Хонқалик Санжар Оллаберганов 65 кг вазн тоифасида бронза медални, Қадамбаева Сита 52 кг вазнда ДЗЮ-ДО спорт туридан юртимиз шанини муносиб ҳимоя қилиб келди.
Бундан ташқари, Хонқалик ёшларимиз “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг Республика босқичларида “Туркистон” маҳалласи ёшлари “street workout” спорт тури бўйича 3-ўринни эгаллаб, битта бронза медалига ҳамда “street workout” майдончаси қурилиши учун 50 млн.сўмлик, шунингдек “Обод” ва “Гулғунча” маҳалла ёшлари енгил атлетика спорт турининг жамоавий баҳсларида фахрли
1-ўринни эгаллаб, иккита олтин медалларига ҳамда маҳалласи ҳудудида универсал спорт майдончаси қуриб берилиши учун қиймати 300 млн.сўмлик ютуқни қўлга киритишди.
Бу йил туманимизда 3 минг 100 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб агротехник тадбирларни ўз вақтида тўлиқ бажарилиши натижасида ҳар бир гектаридан ўртача
65-70 центнердан юқори ҳосил олиниб, 8 минг 992 тонна ғалла ҳосили давлат заҳираси учун топшириб вилоятда биринчилардан бўлиб режани бажарди.
Бу кўрсаткичга эришишда 70-80 центнердан ҳосил олган “Қодир Уммат”, “Мурод”, “Султонбой Хонимжон”, “Саида Искандарова” ва “Боғибек Жонибек” фермер хўжаликларининг номларини мамнуният билан тилга оламиз.
Шунингдек, пахта етиштириш эндиликда фермерларимизга мажбурият эмас балки, манфаат манбаидир. Бу йил туманимизда 10 минг 514 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, ушбу майдонлардан 40 минг тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилган.
Ўтган йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, пахта етиштиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган “Боғибек Жонибек”, “Қадамбой Бакиев”, “Қуронбой раис”, “Султон Жирмиз”, “Шерзод Отаниёзов”, “Ибодулла Охун”, “Матяқубов Акмал” ва “Қуранбой Темирчи” фермер хўжаликлари барча пахтакорларга намуна бўлганини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.