“Ахборот 24”да эфирга узатилган лавҳа ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Ҳ. Ишчанова ёлғиз она экани, 3 нафар фарзанди борлиги, ҳозирги вақтда ижарада туриши аниқланди.
Ижтимоий тармоқларда “Мурожаатда ҳамма сирлар айтиб берилди” сарлавҳали видео мурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаатда Хонқа тумани “Олчин” маҳалласида яшовчи фуқаро М. Сапаева бир неча марта туман ҳокимлигига, Халқ қабулхонасига ва туман прокуратурасига қилган мурожаатлари натижасиз қолаётгани, ҳеч бир мутасадди қабул қилмаётганидан арз қилади.
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.